Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A Цветовая схема: A A A A

Москвада Erasmus+ халқаро семинари

Москвада Erasmus+ халқаро семинари

2019 йилнинг 23-24 май кунлари Москва шаҳрида Россия Федерациясидаги ЕИ Делегацияси биносида "Erasmus+ дастури доирасида Дастурий ва Ҳамкор давлатлар ҳамкорлигини кучайтириш/ Enchancing cooperation  in Erasmus+ with Programme and Partner countries" мавзусида халқаро йиллик семинари бўлиб ўтди. Семинарга бу йили Ўзбекистон, Жазоир, Арманистон, Ирландия, Италия ва Франциядаги Erasmus+ миллий офислари ва миллий агентликлари вакиллари таклиф қилинди. Семинарнинг мақсади – - Erasmus+ дастурининг илғор тажрибалари бўйича маълумот алмашиш, янги  хамкорлар топиш ва ҳозирда мавжуд бўлганларини келгусида янада ривожлантиришдан иборат эди. 

Россия университетларининг 110 дан ортиқ вакиллари Erasmus+ дастури доирасида Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга катта қизиқиш билдиришди. Ўзбекистондаги Erasmus+ Миллий офисининг координатори Абдурахманова А.К. томонидан республика олий таълим тизимини ривожлантиришнинг охирги тенденциялари, Россия ва Ўзбекистон ОТМлари ўртасида ҳозирда мавжуд бўлган ҳамкорликдаги лойиҳалар (илова қилинади), шунингдек, ҳамкорлик имкониятлари, шу жумладан миллий ва икки мамлакат учун (илова қилинади) минтақавий устувор йўналишлар билан таништирди. Erasmus+ доирасидаги ҳамкорлик Россия ва Ўзбекистон ОТМлари ўртасида қўшма дастурлар ишлаб чиқиш ва қўшма факультетлар очиш учун яхши пойдевор бўлганлиги таъкидлаб ўтилди. Семинар иштирокчилари Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг аниқ лойиҳа ғоялари ва ҳамкорлик таклифлари билан таништирилди.