Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A Цветовая схема: A A A A

Андижон давлат унивeрситeтида Erasmus+ лойиҳаси доирасида замонавий Қайта тикланувчи энeргия манбалари лабораторияси очилди

Андижон давлат унивeрситeтида Erasmus+ лойиҳаси доирасида замонавий Қайта тикланувчи энeргия манбалари лабораторияси очилди

Андижон давлат университетида Европа Иттифоқи “Erasmus+” дастурининг “RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит” мутахассислиги бўйича магистрлар дастурини ривожлантириш” мавзусидаги қўшма лойиҳаси доирасида Қайта тикланувчи энергия манбалари лабораторияси очилди.

Қувонарли жиҳатларидан бири бу лаборатория Европанинг 600 дан ортиқ нуфузли университетлари онлайн тарзда уланган Оксфорд университети Резерфорд лабораторияси микроэлектроника ва наноэлектроника қўллаб-қувватлаш марказининг europractic тизимига онлайн уланган. Бу Урганч давлат университетидан сўнг юртимизда мазкур тизимга уланган иккинчи олий таълим муассасасидир.  Қайта тикланувчи энергия манбалари лабораториясининг очилиш маросимида Санкт-Петербург политехника университети, Ўш давлат университетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ҳамда маҳаллий олимлари иштирок этишди. Лойиҳа ҳаыидаги батафсил маълумот билан лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган веб-сайт оркали танишингиз мумкин.