Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A Цветовая схема: A A A A

Минтақавий семинар: “Олий ўқув юртларида ички сифатни таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш"

Минтақавий семинар: “Олий ўқув юртларида ички сифатни таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш"

Жорий йил 6-7 март кунлари Қозоғистоннинг Алмата шахрида бўлиб ўтган “Олий ўқув юртларида ички сифатни таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш/Developing internal quality assurance system in HEIs” мавзусига бағишланган минтақавий семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегацияси таркибида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий таълим экспертлари миллий гуруҳи аъзоси, Тошкентдаги Вестминистер халқаро университети ҳамда Ўзбекистондаги Erasmus+ миллий офиси вакиллари иштирок этди.  
Икки кунлик семинар давомида Европалик экспертлар: Тиа Луккола, Европа университетлар ассоциацияси ҳамда Лусиен Боллаэрт, сифатни иаъминлаш бўйича халқаро эксперт ўз тақдимотлари ва сифатни таъминлаш бўйича Европа тажрибаси билан ўртоқлашдилар.  
Йиғилишнинг биринчи кунида тадбирда иштирок этувчи 4та Марказий Осиё давлатлари шу жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги миллий сифатни таъминлаш тизимлари таҳлил қилинди. Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар кичик гурухларда мухокамаларни давом эттирди ва талабаларга марказлашган таълим, ўқув дастурлари, академик ўқитувчилар ва ОТМлардаги ахборот менежменти борасидаги ҳолат мухокама қилинди ва тавсияляр ишлаб чиқилди. Шунингдек, ОТМда ички сифатни таъминлаш тизими  концепциялари, мақсади ва сиёсати ҳамда таълим дастурлари сифатини ошириш борасида фикр алмашилди.         
Тадбирнинг иккинчи куни Европа университетларидаги ички назортни таъминлаш борасидаги илғор тажрибалар, муаммолар ва истиқболдаги режалар Европалик экспертлар томонидан тақдим қилинди. Кун давомида 4та иштирокчи давлатлар вакиллари давлатлар бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда, ички таълим сифатини ошириш борасида (талабалар, ўқитувчи профессорлар, ОТМлар ва вазирлик учун) ўз тавсияларини ишлаб чиқдилар. Ушбу тавсиялар пленар сессияда Европалик экспертлар ва бошқа давлатлар вакиллари билан мухокама қилинди.     
Ушбу тадбир ва тренинглар юқори савияда ташкил қилинган бўлиб, иштирокчилар ўзаро фикр алмашдилар ва янги фикрлар олдилар.       
 
Тадбир тақдимотлари билан танишиб чиқишингиз мумкин: